locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте: «Наполи»да мен бир жиҳатда муваффақиятсизликка учрадим»

Мураббий истеъфога чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конте: «Наполи»да мен бир жиҳатда муваффақиятсизликка учрадим»
ФОТО: Getty images

Антонио Конте “Наполи”ни тарк этиш сабабларини тушунтирди.

“Бир ой олдин мен президентга қўнғироқ қилдим. Ҳеч нарса сўрамадим ва лойиҳа ҳақида ҳеч қандай маълумот билишни ҳам истамадим. Ўша пайтнинг ўзидаёқ: “Мен бу ердаги йўлим якунига етаётганини ҳис қиляпман”, деб айтдим.

Бу қарор на харажатларни қисқартириш, на режалар ўзгариши билан боғлиқ эди — бу нарсалар мен учун аҳамиятсиз эди. Қарорни аллақачон қабул қилиб бўлган эдим.

Нега шундай қарорга келдим? Чунки “Наполи”да мен бир жиҳатда муваффақиятсизликка учрадим — сизларни бирлаштира олмадим. Агар жамоада бирлик ярата олмасанг, бошқаларга қарши курашиш жуда қийин бўлади. Мен ўзимга ва футболчиларга нисбатан жуда кўп салбийлик ва заҳарли муносабатни кўрдим”, - деди Конте.

Якунланган мавсумда “Наполи” А Серияда 2-ўринни эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг