locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Консейсау ва Жезуш \"Ал-Наср\" бош мураббийлиги учун даъвогарга айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Консейсау ва Жезуш "Ал-Наср" бош мураббийлиги учун даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

Саудиянинг “Ан-Наср” жамоаси янги бош мураббий қидирмоқда.

Куни кеча клуб Стефано Пиолини истеъфога чиқарганди.

Жорже Жезуш Криштиану Роналду ўйнайдиган жамоани бошқариши мумкин.

Португалиялик мутахассис ва унинг ҳамюрти Сержиу Консейсау “Ан-Наср” бош мураббийлигига асосий номзодлар бўлиб турибди.

Жезуш аввалги йилларда Саудиянинг бошқа бир гранди “Ал-Ҳилол”ни бошқариб, жамоани 2024 йилда мамлакат чемпионига айлантирган. Консейсау эса ўтган мавсумда “Милан”ни бошқарганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ан-Наср” ўтган мавсумда Саудия пролигасида 4-ўринни эгаллаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг