Консейсау: \"Интер\"ни мағлуб этишни истаймиз\"
Фото: Getty Images
"Милан" бош мураббийи Сержиу Консейсау “Интер”га қарши Италия Кубоги ярим финал жавоб ўйинидан олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Катта клублар барча мусобақаларда охиригача курашади. “Интер” ЧЛ ва чемпионатда муваффақиятли натижалар билан табриклаймиз. Ушбу жамоага қарши ўйинда ғалаба қозонишни жуда истаймиз ва мухлисларимизга кубокни тақдим этишни режалаштирганмиз.
Жорий мавсум “Интер”га қарши 4 та баҳсда тўқнаш келдим. Ҳар бир ўйин натижаси бизнинг ҳаракатларимизга боғлиқ”, - деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар баҳси бугун тунда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист