Компани: «Шу руҳда давом этишимиз»
Фото: Getty Images
“Бавария” бош мураббийи Винсен Компани Бундеслига 1-туридан ўрин олган “Лейпциг”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мукаммал ўйин? Йўқ. Мен футболчилар учта жиҳатда янада қўшишимиз мумкинлигини айтдим. Лекин бу кийиниш хонасида қолади. Етарлича ҳаракат қилдик, ўйиндан завқландик. "Альянц Арена"даги биринчи яхши ўйин. Ишонч билан ғалаба қозондик, лекин бундай ғалаба учун ҳам олти эмас, уч очко берилади. Шу руҳда давом этиш керак," - дея Компани сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Розикжон Султонмуродов
Журналист