locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон кубогида республиканинг барча ҳудудларидан жами 1344 нафар иқтидорли спортчи иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт мажмуасида кикбоксинг спорт тури бўйича кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур спорт тадбирида Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этиб, мамлакатимизда кикбоксинг спорт турининг изчил ривожланаётганлиги, айниқса ёшлар ўртасида мазкур спортга қизиқиш тобора ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон кубогида республиканинг барча ҳудудларидан жами 1344 нафар иқтидорли спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақа баҳслари Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциациясининг халқаро ва миллий тоифадаги 42 нафар малакадаги ҳакамлари томонидан адолатли ва холисона бошқариб борилмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида жорий йилнинг 21–30 ноябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган WAKO World Kickboxing Championship – 2025 мусобақасида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчилар ҳам муносиб тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг