Кевин Де Брюйне \"Манчестер Сити\"да қолиши мумкин
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда GiveMeSport хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчи клуб раҳбариятига шартномани узайтиришга тайёрлигини айтди. Агар раҳбарият ва бош мураббий Хосеп Гвардиола бельгиялик 33 ёшли футболчининг жамоадаги келажаги борасида ўз фикрини ўзгартирса, у қолишга рози.
Кевин сўнгги ўйинларда жамоада кўп ёрдам бермоқда. Раҳбарият ва мураббий тез орада Кевин масаласида бир тўхтамга келиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист