Кэш: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам кейинги ҳафта ғалаба қозонишимиз керак»
«Астон Вилла» ҳимоячиси Метти Кеэш УЕФА Европа Лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми 1/2 финалидан ўрин олган «Ноттингем Форест»га қарши биринчи учрашув (0:1) ҳақида фикр билдирди.
«Ҳа, биз мағлуб бўлдик, аммо бу ёмон натижа эмас. Олдинда жавоб учрашуви бор, бизда ўйин вақти кўп бўлади. Натижа қандай бўлиши мумкинлиги — дуранг ёки мағлубият — муҳим эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кейинги ҳафта ғалаба қозонишимиз керак. Биз хотиржамликни сақлаймиз ва жипслашамиз.
Ҳар доим устида ишлаш керак бўлган жиҳатлар бор. Бу ерда осон бўлмади. «Forest»да Англия ва бошқа мамлакатлар терма жамоаларида ўйнайдиган жуда яхши футболчилар бор. Аммо биз умидни йўқотмаяпмиз. Биз ҳали мусобақадан чиқиб кетмадик. Олдинда «Вилла Парк»да жавоб ўйини бор, курашадиган нарсамиз бор. Ҳозиргина кийиниш хонасида гаплашдик, мураббий қарама-қаршилик ҳали тугамаганини айтди. Олдинда ўз мухлисларимиз қаршисида уй учрашуви кутяпти», — дея Кешнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
«Астон Вилла» ва «Ноттингем Форест» ўртасидаги жавоб учрашуви 7-май, пайшанба куни бўлиб ўтади. Турнир финалида ушбу жуфтлик ғолиби «Брага» (Португалия) — «Фрайбург» (Германия) жуфтлигининг энг кучли жамоаси билан ўйнайди.