Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи
Майкл жамоани мавсум якунига қадар бошқаради.
Фото: АПЛ
“Манчестер Юнайтед” устози Майкл Кэррик АПЛ якунларига кўра, январь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, “қизил иблислар” ўтган ойда 2 ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонди — "Манчестер Сити" (2:0) ва "Арсенал" (3:2).
Мукофот учун, шунингдек, Андони Ираола ("Борнмут"), Лиам Росеньор ("Челси") ва ҳозирда ишдан бўшатилган Шон Дайч ("Ноттингем Форест") ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ҳозирда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист