locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейнгa «Олтин бутса» топширилди

Англиялик футболчи Бундеслиганинг ўтган мавсумида 36 та гол киритганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейнгa «Олтин бутса» топширилди
photo: gettyimages

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнгa Европанинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» мукофоти билан тақдирланди. Совринни топшириш маросими 19 август куни Мюнхендaги «Бавария» музейида ўтказилди.

Англиялик форвард ўтган мавсум Бундеслигада 36 та гол урди ва Европа чемпионатларида энг кўп гол киритган футболчига айланди. «Олтин бутса» рейтингидa Кейнг 72 очко билан биринчи ўринни эгаллади. У «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни (54 очко) ва «Реал» форварди Килиан Мбаппени (50 очко) ортда қолдирди.

Бу Кейнг учун фаолиятидаги иккинчи «Олтин бутса» бўлди. У аввал 2023/24 йилги мавсумда ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди. Шу тариқа, англиялик ҳужумчи Европа футболиing энг нуфузли индивидуал мукофотларидан бирини яна бир бор забт этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг