Кейн ЖЧ ва Европа чемпионатлари саралаш босқичларининг энг яхши тўпурарига айланди
Унинг голлари сони 40 тага етди.
ФОТО: Getty images
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн жаҳон чемпионати ва Европа чемпионати саралаш босқичининг энг яхши тўпурарига айланди.
2019 йилдан бери форвард йирик турнир саралаш ўйинларида 40 та гол урди. Бу эса Европанинг бошқа терма жамоаларидан камида саккизтага кўп.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида 32 та гол бор.
Англия терма жамоаси К гуруҳида 24 очкога эга бўлиб, ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги саккизта ўйиндан саккизтасида ғалаба қозонган. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист