Кейн Пелени ортда қолдирди
Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн Жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлари сони бўйича Бразилия афсонаси Пелени ортда қолдирди. Ушбу натижага у 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго Демократик Республикасига қарши баҳсда эришди.
32 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 75- ва 86-дақиқаларида дубль қайд этиб, жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалаба ва 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди.
Мазкур голлар орқали Кейн Жаҳон чемпионатларидаги умумий голлари сонини 13 тага етказди ва Пеленинг 12 голлик натижасини ортда қолдирди.
Шунингдек, “Бавария” ҳужумчиси турнирдаги голлари сонини 5 тага етказиб, тўпурарлар пойгасида 6 тадан гол урган Лионель Месси ва Килиан Мбаппедан кейинги учинчи ўринга кўтарилди.
Энди Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида мезбонлардан бири – Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади.