Кейн Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича (53) етакчи инглиз бўлиб, Бекхэмнинг рекордини янгилади
«Бавария» ҳужумчиси «Челси»га (3:1) қарши ўйинда иккита гол уриб, мусобақадаги ҳисобини 53 тага етказди.
Photo: gettyimages
Кейн Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича (53) етакчи инглиз бўлиб, Бекхэмнинг рекордини янгилади.
Ҳарри Кейн инглиз футболчилари орасида Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича рекордчига айланди.
«Бавария» ҳужумчиси «Челси»га (3:1) қарши ўйинда иккита гол уриб, мусобақадаги шахсий ҳисобини 53 тага (42 гол, 11 голли узатма) етказди.
Бу билан Девид Бекхэмнинг инглиз футболчилари орасидаги рекордини янгилади. Ҳужумчи Чемпионлар лигасида 58 та ўйин ўтказган бўлса, "Манчестер Юнайтед", "Реал", "Милан" ва ПСЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси 107 та ўйинда иштирок этган.
Иброҳим Жалолов
Редактор