«Каттақўрғон»ни россиялик мутахассис бошқаради
Клуб аввалроқ Ёрқин Назаровни истеъфога чиқарганди.
Фото: Каттақўрғон
"Каттақўрғон" раҳбарияти россиялик тажрибали мутахассис билан келишувга эришди.
Жамоа мухлисларига бош мураббий вазифасини эндиликда Юрий Уткулбаев бажаришини маълум қиламиз.
Карерасининг катта қисми Қозоннинг "Рубин" клуби билан боғлиқ бўлган мутахассис 2016-йилни Қозоғистон чемпионатида ("Актобе" устози сифатида) ўтказган эди. Шунингдек, у "Нефтехимик" ва КАМАЗ жамоалари тизимида ҳам ишлаган.
Клуб аввалроқ Ёрқин Назаровни истеъфога чиқарганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист