Катанес BYD автомобилини таржимонга совға қилиб юбoрди!
PHOTO: Telegram
Хабарингиз бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига Президент совғаси сифатида BYD автомобиллари берилди.
Ушбу совғаларни олиши керак бўлган расмийлар рўйхатидан терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Сречко Катaнес ҳам ўрин олган эди.
Катaнес ўзи учун берилган BYD автомобилни ўзининг яқин дўсти, ёрдамчиси ва таржимон бўлиб фаолият юритган терма жамоа ходими Даврон Аҳмедовга совға қилиб бериб юбoрди. Буни ҳам ҳақиқий таҳсинга сазовор иш деса бўлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор