Канте Франция терма жамоасида бир йил ичида илк бор майдонга тушди
2025 йилда Канте Франция терма жамоасига илк бор чақирилди.
ФОТО: Getty images
Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Украинани қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ярим ҳимоячи Н'Голо Канте "учранглилар"нинг асосий таркибига киритилди.
Эътиборлиси шундаки, Канте сўнгги бор бир йил олдин Франция терма жамоасига чақирилганди. 2024 йил 14 ноябрда Н'Голо Исроилга қарши Миллатлар Лигаси ўйинида 90 дақиқа майдонда ўйнади ва сардорлик боғичи билан ҳаракат қилди.
2025 йилда Канте Франция терма жамоасига чақирилмади. 34 ёшли Канте ҳозирда "Ал-Иттиҳод" шарафини ҳимоя қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист