Канада - Ўзбекистон. Ҳусанов, Шомуродов асосийда, Файзуллаев ва Юсупов захирада
Ўзбекистон миллий жамоасининг Канадага қарши ўртоқлик ўйини учун асосий таркиби эълон қилинди.
photo: UFA
Ўзбекистон миллий жамоасининг Канадага қарши ўртоқлик ўйини учун асосий таркиби эълон қилинди.
Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов каби етакчилар асосий таркибдан жой олган. Ўткир Юсупов, Хожиакбар Алижонов ва Аббос Файзуллаев сингари футболчилар эса захирада қолдирилди.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳс Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги «Commonwealth» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 06:00 да старт олади.
Иброҳим Жалолов
Редактор