Камолиддин Тожиев: \"Меҳмонлар охиригача курашишди\"
PHOTO: Telegram
Навоийдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Йигитлар барча режаларни яхши бажаришди дейиш мумкин. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида кечди. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Буни уддаладик ва беллашув давомида ҳужумкор футбол кўрсатдик. Тайёргарлик жараёнида режалаштирган жиҳатларни амалга оширдик. Меҳмонлар осон таслим бўлишди деб ўйламайман. Улар охиригача курашишди",—дейди мутахассис
Энг сўнги хабар ва янгиликларни Sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор