Камолиддин Тожиев: «Кейинги мавсумда таркибни кучайтириш режаларимиздан ўрин олган»
"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Пахтакор ПФК
Суперлига 30-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрини билдирди.
“Ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик. Бу ерда ўйин осон бўлмайди. Жароҳатлар кўпайиб кетди, бу бизга халал берди. Қизил карточкадан сўнг қийинчиликка дуч келдик. Дуранг билан иккинчи поғонада қолдик. Мавсум давомида муҳитни яхшилашга эришдик. Бу бизга катта ёрдам берди.
Кейинги мавсумда таркибни кучайтириш режаларимиздан ўрин олган”, - дея Тожиевнинг сўзларидан келтиради клуб матбуот хизмати
Розикжон Султонмуродов
Журналист