Камолиддин Тожиев: Беллашув охирларига келиб хотиржамликка берилдик
Қўқондаги баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
photo: Paxtakor FK
Қўқондаги баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
“Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятларни якунай олмадик. Меҳмонлар ҳам яхши ҳимояланишди. Иккинчи бўлимда эса тезкор иккита гол уришга эришдик. Беллашув охирларига келиб хотиржамликка берилдик. Натижада битта тўп ўтказиб юбордик. Бугун муҳим ғалабага эришдик деб ўйлайман”, -дейди мутахассис.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор