locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камавинга: \"Чоршанба куни сиз-у, биз учун жанг қиламиз\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камавинга: "Чоршанба куни сиз-у, биз учун жанг қиламиз"
Photo: gettyimages

“Алавес”га қарши кечган баҳснинг 34 дақиқасида гол уриб, ўйиндаги ягона гол муаллифига айланган Эдуардо Камавинга “Реал Мадрид” мухлисларига мурожаат қилди:

Салом, Мадрид. Эдуардо шу ерда! Бугун учрашувдаги ягона голни уриб, жамоамга ғалаба олиб келганидан хурсандман. Одатда кўп гол урмайман, шу сабабли ҳам бугун мен учун ўзгача кун бўлди. Чоршанба куни бўлиб ўтадиган тўқнашувда барчангизни қўллаб-қувватлашингизга муҳтожмиз. Чоршанба куни сиз-у, биз учун жанг қиламиз,-дейди футболчи

Эслатиб ўтамиз чоршанба оқшомида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. Дастлабки учрашувда лондонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг