locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Калафиори Англия Суперкубоги тарихидаги энг тезкор голни урди — 23-сонида

«Арсенал» ҳимоячиси «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги баҳсида ҳисобни очди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Калафиори Англия Суперкубоги тарихидаги энг тезкор голни урди — 23-сонида
photo: gettyimages

«Арсенал» ҳимоячиси «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги баҳсида ҳисобни очди.

Италиялик футболчи учрашув бошланганидан атиги 23 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Айрим манбаларда гол вақти 24 сония сифатида қайд этилган.

Шу тариқа Калафиори Англия Суперкубогининг бутун тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди.

Аввалги рекорд 1968 йилги «Манчестер Сити» — «Вест Бромвич» учрашувида қайд этилган. Ўша баҳсда «Сити» ҳужумчиси Бобби Оуэн илк дақиқада гол урган. «Манчестер Сити»нинг расмий сайти ҳам Оуэн ўша учрашувда дубль қайд этганини тасдиқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг