Қизиқарли рекордлар. Энг узоқ давом этган теннис учрашувини биласизми?
Photo: Gettyimages
Қизиқарли рекордлар рукнида маълумотлар беришда давом этамиз.
Теннис тарихидаги энг узун давом этган баҳс Уимблдон турнидида бўлиб ўтган. Франциялик теннисчи Николас Маҳут ҳамда америкалик Жон Иснер ўртасидаги қарама-қаршилик 11 соат-у 6 дақиқа давом этган. Баҳснинг сўнгги сети 70-68 ҳисобида Иснер фойдасига ҳал бўлган.

Қизиқарлиси шундаки, учрашув қуёш нурининг йўқлиги сабабли тўҳтатилиши ва ўйин эртаси куни эрталаб давом эттирилишига мажбур бўлишган. Ушбу тўқнашувдан кейин Уимблдон қоидаларига ўзгартиришлар киритилган.