Италия суперкубоги. Яримфинал. Интер пенальтилар сериясида Болоняга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Италия суперкубогининг яримфинал баҳсларидан ўрин олган Болоня ҳамда Интер жамоалари ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Финал учрашуви 22-декабр куни Болоня ҳамда Наполи жамоалари ўртасида кечади.
Италия суперкубоги. Яримфинал
Болоня — Интер 1:1
Пенальтилар серияси — 3:2.
19 декабр. Риёд. «King Saud University Stadium»
Голлар: Орсолини (35, пенальти) — Тюрам (2).
Болоня — Равалья, Холм, Лисакер, Лукуми, Миранда, Моро, Побега (Фергюсон, 76), Орсолини (Камбияги, 63), Одгор (Фаббиан, 76), Бернардески (Роу, 40), Кастро (Иммобиле, 76).
Интер — Мартинес, Биссек, де Врей, Бастони, Энрике (Диуф, 72), Барелла, Зелински (Сучич, 86), Мхитарян (Фраттези, 71), Димарко, Бонни, Тюрам (Мартинес, 71).