locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исроилда 17 ёшли футболчи 99 йилга дисквалификация қилинди

У аввалроқ 6 ўйинга ҳам четлатилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исроилда 17 ёшли футболчи 99 йилга дисквалификация қилинди
ФОТО: Getty Images

Исроил чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этаётган «Ермиягу Холон» жамоасининг 17 ёшли футболчиси иккинчи марта шиддатли муштлашувга қўл ургани сабабли, Исроил футбол ассоциацияси уни 99 йилга майдондан четлатди. Бу ҳақда One нашри хабар берди.

Футболчи бу воқеадан олдин ҳам шиддатли ҳаракатлари билан танилган бўлиб, аввал ҳам рақиб жамоа футболчисига ҳужум қилгани учун 6 ўйинлик дисквалификация олган эди. Шу билан бирга, у бир имкониятга эга бўлиб, ҳаракатларини яхшилаши учун огоҳлантирилган эди. Бироқ, сўнгги муштлашувдан сўнг ассоциация трибунали уни доимий равишда майдондан четлатишга қарор қилди.

«Айбланувчи аввал олинган интизомий чоралардан сабоқ олмади ва ўз ҳаракатини кучайтирди. Шу сабабли унинг майдонда бошқа имконияти йўқ ва у фаол футболчи сифатида ўйнай олмайди. Шу сабабли уни доимий равишда майдондан четлатишга қарор қилинди», — дейилади суд қарорида.

Бу ҳолат Исроил футболи тарихида жуда кам учрайдиган воқеа сифатида қайд этилмоқда. Натижада, футболчи 99 йилга дисквалификация қилинди ва фақат 2024 йил ноябрида майдонга қайтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, футболчи ўз жамоаси билан биргаликда 2500 шекел (тахминан 777 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Жамоа, шунингдек, тартибсизлик ва бошқа интизомий ҳолатлар бўйича шартли жазога учради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг