Испания терма жамоаси жаҳон рекордини ўрнатди
Испания сўнгги марта 2023 йилнинг март ойида Евро-2024 саралашида Шотландияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, расмий учрашувлардаги мағлубиятсиз сериясини 38 та ўйинга етказди ва жаҳон рекордини ўрнатди.
Испания сўнгги марта 2023 йилнинг март ойида Евро-2024 саралашида Шотландияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан бери «Қизил фурия» бирорта ҳам расмий учрашувда ютқазмади.
Шу тариқа испанлар аввал Италияга тегишли бўлган рекордни янгилади. Италия терма жамоаси 2018 йил сентябридан 2021 йил октябрига қадар расмий мусобақаларда кетма-кет 37 та ўйинда мағлубиятга учрамаган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист