Испания кубоги. «Вильярреал» кубокдан чиқиб кетди, «Атлетико»дан ғалаба
Кутилмаган натижалар қайд этилмоқда.
ФОТО: Getty images
Испания кубогида 1/16 финал босқичи давом этмоқда.
Ла Лигада 3-ўринда бораётган “Вильярреал” кутилмаганда Сегунда вакили “Расинг”га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.
“Атлетико” қуйи дивизион вакили “Балеарес” устидан қийин ғалабага эришиб, 1/8 финалга йўл олди
Испания кубоги. 1/16 финал
“Расинг” — “Вильярреал” 2:1
Голлар: Гомес (6, 28) — Перес (90).
“Балеарес” — “Атлетико” 2:3
Голлар: Бонет (28), Кейта (90, пеналти) — Гризманн (16, 72), Распадори (20).
Фойдаланилмаган пеналти: Товар (80, Балеарес).
Розикжон Султонмуродов
Журналист