locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания кубоги. «Атлетико» яримфиналнинг биринчи ўйинида «Барса»ни тор-мор этди

Бу жамолар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 мартга ўтар кечаси “Камп Ноу” стадионида старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания кубоги. «Атлетико» яримфиналнинг биринчи ўйинида «Барса»ни тор-мор этди
ФОТО: Getty images

Испания Кубоги ярим финал босқичи доирасидаги дастлабки учрашувда “Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Барселона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

6-дақиқада Эрик Гарсиянинг узатмасидан сўнг “Барселона” дарвозабони Жоан Гарсиа қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни ўтказиб юборди, шу тариқа учрашувда ҳисоб очилди. 14-дақиқада Антуан Гризманн, 33-дақиқада Адемола Лукман, 45+2-дақиқада эса Хулиан Алварес киритган голлар Мадрид клубининг ғалабасини таъминлади — 4:0.

Бу жамолар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 мартга ўтар кечаси “Камп Ноу” стадионида старт олади.

“Атлетико Мадрид” — “Барселона” 4:0

Голлар: 1:0 — Гарсия (автогол, 6), 2:0 — Гризманн (14), 3:0 — Лукман (33), 4:0 — Алварес (45+2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг