Ismael Kone Канада терма жамоасини ногиронлар аравачасида қўллаб-қувватлади
Футболчи биринчи турда жиддий жароҳат олганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ismael Kone жароҳатига қарамай, жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ногиронлар аравачасида ташриф буюрди.
Футболчи Швейцарияга қарши Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашуви олдидан жамоа ёнида бўлиб, жамоадошларига далда берди.
Ушбу ҳолат мухлислар орасида илиқ таассурот қолдирди ва футболчининг жамоага бўлган садоқати сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ismael Kone аввалроқ жароҳат олган ва айни пайтда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Шунга қарамай, у Канада терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги муҳим учрашувларда ёлғиз қолдирмасликка қарор қилди.