locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исломбек Маматказин: «Навбахор» билан совринлар ютиш ниятидаман»

Футболчи клуб матбуот хизмати учун махсус интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исламбек Маматказин: «Я намерен выигрывать трофеи с «Навбахором»»
Фото: Навбаҳор ПФК

Хабарингиз бор, маҳоратили ҳимоячи Исломбек Маматказин янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда “Навбахор”нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган футболчи клуб матбуот хизмати учун махсус интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

- Исломбек, Туркиядаги машғулотлар қандай кечяпти?
- Жуда яхши кечяпти. Шунингдек, бу ердаги йиғин давомида бир қатор назорат баҳсларини ҳам режалаштирганмиз.

- “Навбахор”га ўтишингиз қандай юз берди?
- Бу қарорга келишимга Тимур Тоҳирович Кападзедан кўп нарса ўрганиш мумкинлиги туртки берди. Футболчи сифатида янада ўсишим, ривожланишим учун Тимур Тоҳировичнинг қўл остида машғулотлар ўтказиш, ўйнаш кўп ёрдам беради, деган умидда “Навбахор” сафига қўшилдим.

- Жамоамизнинг кўплаб машғулотларида ҳам қатнашдингиз, янги муҳит сизни қандай таассурот қолдирмоқда?
- “Навбахор” таркибига қўшилиб, машғулотларга киришдим. Таассуротлар яхши. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан дўстмиз, муҳит эса кутганимдек, аъло даражада.

- Сиз водийни бир жамоасидан бошқа жамоасига ўтдингиз. Аввалги мавсумларда “Навбахор”га қарши кечган кўплаб “водий дербилари”да майдонга тушгансиз. Энди навбатдаги дербиларни қандай тасаввур этяпсиз?
- Тўғри, “водий дербилари”да кўп қатнашганман. Дерби ўз номи билан дерби ва бундай ўйинлар қачон ҳамда қаерда бўлмасин, қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган. Бу йилги “водий дербилари” эса аввалгиларидан ҳам қизиқроқ ўтишига шубҳа йўқ. Боиси, жорий йилда водий жамоалари ўз олдига юқори мақсадни қўяётгани бўлажак дербиларнинг жанговар ҳамда оловли тарзда кечишидан далолат бермоқда.

- Нечанчи рақамни ёқтирасиз ва “Навбахор”да нечанчи рақамда ўйнамоқчисиз?
- Менга 4-рақам ёқади ҳамда “Навбахор”да ҳам ушбу рақам остида тўп тепиш ниятидаман.

- Келажакдаги орзу ва режаларингиз?
- “Навбахор” билан совринлар ютиш ниятидаман. Насиб этса, барчасига меҳнатларимиз орқали эришамиз.

- Фаолиятингиз давомида сизга кўп ташвиш туғдирган, зарарсизлантириш қийин бўлган ҳужумчи ким?
- Фаолиятимдаги энг ноқулай ҳужумчи бу Москва ССКА жамоаси форварди Антон Заболотний бўлган. Москваликларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказганимизда Заболотнийга қарши ўйнашда анча қийналганман. Унинг маҳорати ва даражаси анча юқори эканлиги, ўзгача даражадаги футболчи эканлиги билинганди.

- Мабодо сизга танлаш имконияти берилганида, “Навбахор”га қайси футболчини таклиф қилар эдингиз?
- Энди ўйинчиларни таклиф қилиш бизга боғлиқ эмас-ку, лекин шундай танлов имконияти туғилиб қолса, албан ҳужумчи Рубин Ҳебайни танлаган бўлар эдим. У билан “Андижон”да бирга ўйнаганмиз ҳамда Ҳебайнинг имкониятларини жуда яхши биламан ва бу “Навбахор”нинг янада кучайишига ёрдам беради, деб ўйлайман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг