Ислом Исмоилов оилавий сабабларга кўра Ўзбекистон U-17 жамоаси йиғинини тарк этди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида навбатдаги йиғинини Москвада ўтказмоқда.
Жамоа билан Россия пойтахтига борган бош мураббий Ислом Исмоилов бугун, 21 июл куни оилавий сабабларга кўра йиғинни тарк этди.
Шу тариқа 30 июлгача ўтадиган йиғин ва ўртоқлик беллашувларида жамоани Исмоиловнинг ёрдамчилари бошқаришади.
Йиғин давомида Россиянинг маҳаллий клубларига қарши назорат баҳслари ўтказилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист