Искандар Шайқулов «Шўртан» клуби аъзосига айланди
«Шўртан» жамоаси трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришни бошлади.
photo: Sho'rtan fk
«Шўртан» жамоаси трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришни бошлади.
Клуб трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтириш ишларини бошлади. Клубимиз раҳбарияти янги мавсум олдидан жамоа салоҳиятини ошириш мақсадида Суперлигада тўп сурган тажрибали футболчилар ҳамда легионерларни таркибга жалб этишни режалаштирган.
Тажрибали ярим ҳимоячи Искандар Шайқулов жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади.
Футболчи фаолияти давомида «Сўғдиёна», «Металлург», «Андижон» ва «Хоразм» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Искандар Шайқулов ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган мақсадларга эришишда муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз!", — деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор