locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола: «Гомес мавсум стартда «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди»

Футболчи жароҳат олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола: «Гомес мавсум стартда «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди»
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола ҳимоячи Жо Гомес янги мавсумнинг дастлабки ўйинларини жароҳат сабаб ўтказиб юборишини маълум қилди.

Гомес ўтган ҳафта «Сандерленд»га қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлими бошидаёқ мушак жароҳати олгани сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ираола сўзларига кўра, футболчининг тикланиш муддати тахминан бир ойни ташкил этиши мумкин.

«Жода мушак жароҳати бор. Бу дарҳол сезилди, чунки у ўша заҳотиёқ оғриқдан шикоят қилди. Энди ҳаммаси унинг тикланишига боғлиқ, аммо у бир неча ҳафта майдондан ташқарида қолади.

Мушак жароҳатларида аниқ муддат айтиш қийин, аммо одатда бундай ҳолатларда бир ой атрофида вақт талаб қилинади.

Агар ҳаммаси режа бўйича кечса, у шу муддатда сафга қайтади. Агар тикланиш секинроқ кечса, яна бироз кўпроқ вақт керак бўлади. Бу жиддий жароҳат эмас, оддий мушак жароҳати. Бироқ мавсум бошланишига оз вақт қолганини ҳисобга олсак, у старт ўйинларида иштирок эта олмайди. Жиддий хавотирга ўрин йўқ», — деди Ираола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг