locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола Араухони «Ливерпуль»да олиб қолишни истамоқда

Келишув тез орада амалга оширилиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола Араухони «Ливерпуль»да олиб қолишни истамоқда
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола «Барселона»дан ижарага олинган ҳимоячи Рональд Араухонинг ўйинларидан мамнун.

Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, испаниялик мутахассис уругвайлик футболчини тўлиқ трансфер асосида жамоада олиб қолишни талаб қилмоқда.

Араухонинг шартномасида уни сотиб олиш имконини берувчи банд мавжуд бўлиб, унинг қиймати 55 миллион еврони ташкил этади. «Ливерпуль» келаси йил ёзида ушбу трансферни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқади.

Араухо жорий АПЛ мавсумида «Ливерпуль» сафида 5 та учрашув ўтказиб, битта сариқ карточка олган.

Англия чемпионатида 5 турдан сўнг Ираола шогирдлари 9 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг