«Интер» Сузукини сотиб олиши мумкин
23 ёшли Сузуки Transfermarkt томонидан 20 миллион еврога баҳоланган
ФОТО: Getty images
"Интер" клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоадан япониялик дарвозабонни сотиб олишини сўради.
InterNewsFC хабарига кўра, "нерадзуррилар" келаси ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Янн Зоммер ўрнига "Парма"дан Зион Сузукини сотиб олиши мумкин.
Киву япониялик кипер билан бирга ишлаган. У “Интер”нинг узоқ йиллик асосий таркиб футболчиси бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда 23 ёшли Сузуки Transfermarkt томонидан 20 миллион еврога баҳоланган. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача тузилган.
У жорий мавсум 13 та ўйинда 16 та гол ўтказиб юборди ва 4 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист