\"Интер Майами\" Мессини жамоада қолишига ишонмоқда
Фото: Getty Images
"Интер Майами" ҳужумчи Лионель Месси билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Клуб 38 ёшли аргентиналик футболчи камида 2026 йилгача жамоада қолишига ишонишмоқда.
Девид Орнштейннинг сўзларига кўра, клуб 2026 йилнинг декабрига қадар Мессини олиб қолишга ҳаракат қилади.
Унга Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби даъвогарлик қилмоқда, аммо Америка клуби яқин келажакда ҳамкорлик давом этишини расман эълон қилишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси "Интер Майами"га 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист