locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Интер Майами Лос-Анджелесни КОНКАКАФ чорак финалида 3:1 ҳисобида енгди: Месси дубль уриган куннинг қаҳрамони бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Интер Майами Лос-Анджелесни КОНКАКАФ чорак финалида 3:1 ҳисобида енгди: Месси дубль уриган куннинг қаҳрамони бўлди
Расм: gettyimages.com Лионел Месси

«Интер Майами» «Лос-Анджелес»га қарши КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жавоб ўйинида ишончли ғалаба қозонди. Ушбу учрашувнинг қаҳрамони Лионел Месси бўлди, у дубль уриб, бир голли пас ҳам берди. 35-дақиқада у биринчи голини урса, 84-дақиқада пенальтини ишончли ўтказди. Шунингдек, 61-дақиқада Фредерико Редондо ҳам «Интер» жамоаси учун гол урди.

Сарҳадчилар томонидан эса 9-дақиқада Аарон Лонг гол урди. Уйин 3:1 ҳисобида «Интер Майами»нинг ғалабаси билан якунланди. Ҳар икки ўйин натижасида «Интер Майами» мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси, чорак финал
Интер Майами - Лос-Анджелес 3:1
Голлар: Месси 35, 84, Редондо 61 — Лонг 9
Биринчи ўйин натижаси: 0:1

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг