“Интер” – “Барселона” учрашувини польшалик ҳакам бошқаради
Фото: Getty Images
УЕФА “Интер” – “Барселона” учрашувига тайинланган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Унга кўра, мазкур ўйинни польшалик Шимон Марчиняк бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Нидерландиялик Деннис Ҳиглер VARʼга жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин 3:3 ҳисобида якунланган. Жавоб баҳси 6 май куни Миланда бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист