Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди
Август ойида миллий жамоа рулига келган Ҳолид Жамил ўз ишини жадал бошлади. Янги бош мураббий 29 август куни старт оладиган нуфузли CAFA мусобақаси учун Ҳиндистон терма жамоасининг қайдномасини тақдим этди.
Дарвозабонлар:
Гурприт Сингх («Бенгалуру»), Амринде Сингх («Одиша»), Ритик Тивари («Гоа»)
Ҳимоячилар:
Раҳул Бҳеке, Рошан Сингх, Чингленсана Сингх, Ралте (барчаси «Бенгалуру»), Анвар Али, Жексон Сингх («Ист Бенгал»), Сандеш Жинган («Гоа»), Муҳаммад Увайс («Панжоб»)
Ярим ҳимоячилар:
Нихил Прабху («Панжоб»), Суреш Сингх («Бенгалуру»), Даниш Фарук («Керала Бластерс»), Жексон Сингх («Ист Бенгал»), Борис Сингх, Уданта Сингх («Гоа»), Ашик Куруниян («Моҳун Баган»), Махеш Сингх («Ист Бенгал»)
Ҳужумчилар:
Ирфан Ядвад («Ченнайин»), Манвир Сингх («Моҳун Баган»), Житин Мадатил Субран («Норт-Ист Юнайтед»), Лаллиансуала Чхангте, Викрам Партап Сингх (иккаласи «Мумбай Сити»)
Муттахассислар фикрича, янги таркиб рақобатбардош ўйин кўрсатиши мумкин. Мухлислар эса Жамил қўл остидаги биринчи йирик мусобақада жамоа қандай натижа қайд этишини қизиқиш билан кутмоқда.
