locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Имеда Ашортия 2026-йилни “Андижон” либосида ўтказади

Бу йил “Бунёдкор” сафида Суперлига ва Кубок доирасида жами 33 та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасига 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Имеда Ашортия 2026-йилни “Андижон” либосида ўтказади
photo: Andijon fk

Андижон янги мавсум учун селекция ишларини бошлаб юборди.

Якунига етган чемпионатни “Бунёдкор” сафида ўтказган грузиялик ярим ҳимоячи Имеда Ашортия 2026-йилни “Андижон” либосида ўтказади. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Ашортия 1996-йилнинг 30-октябр куни Грузиянинг Мартвили шаҳрида таваллуд топган. Шу кунгача у Грузиянинг “Мартвили”, “Дила”, “Колхетти-1913”, “Схинвали”, “Телави”, Озарбайжоннинг “Туран Товуз” ва Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаларида тўп сурган.

Бу йил “Бунёдкор” сафида Суперлига ва Кубок доирасида жами 33 та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасига 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг