locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: «Ҳисоб 2:0 дан кейин хотиржамликка берилиб, ҳужум чизиғимизда тезлик йўқолди»

Бекободликлар устози ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: «Ҳисоб 2:0 дан кейин хотиржамликка берилиб, ҳужум чизиғимизда тезлик йўқолди»
Фото: Металлург ПФК

PRO-Лига 4-тури доирасида «Металлург» – «БухДУ» (3:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейин бекбодликлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

— «Чиройли ғалабага эришдик. Бу билан жамоамиз аъзоларини ва бекободликларни табриклайман. Футболчиларимизнинг ўйини турдан турга очилиб боряпти. Бугун биз мураббийлар хоҳлаган футболни намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик.

Ҳозир PRO-Лигада ҳам худди Суперлига каби "боксинг дей" кетяпти. Тез-тез майдонга тушяпмиз. Футболчиларга дам бериш мақсадида иккинчи бўлимда айрим футболчиларни захирага олдик, чунки кейинги баҳсни сафарда «Пахтакор фарм»га қарши ўтказамиз. У ҳам муҳим ўйин бўлади.

Танаффусда йигитларга тўпни назорат қилиш кераклигини айтдим. Ҳисоб 2:0 дан кейин хотиржамликка берилиб, ҳужум чизиғимизда тезлик йўқолди.

«Шўртан», «Каттақўрғон» қатори «Арал» билан «Мобиуз» олдига ҳам аниқ вазифа қўйилганидан хабардамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалдек ўтяпти. Айни дамда бор эътиборимиз «Пахтакор фарм»га қаратилган.

Ўйиндан кейин клубимиз президенти кийим алмаштириш хонасига кириб, ғалаба билан табрикладилар ва футболчиларга мотивация бердилар. Клуб раҳбарининг бундай қўллаб-қувватлаши жамоага катта руҳият беради. Бундан биз мураббийлар ҳам, жамоамиз аъзолари ҳам ниҳоятда хурсандмиз» — деди Илҳом Мўминжонов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг