locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илкай Гюндоган: «Одамлар Санени тушунишмайди ва унга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда»

Германиялик футболчи Лерой Санени ҳимоя қилди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Илкай Гюндоган: «Одамлар Санени тушунишмайди ва унга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда»
ФОТО: Getty Images

Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Туркиянинг «Галатасарой» клубида тўп сураётган Илкай Гюндоган ўз ватанида мунтазам равишда кескин танқидларга учраётган терма жамоадоши Лерой Санени ҳимоя қилиб чиқди.

«Менимча, одамлар Леройни шунчаки тушунишмаяпти ва унга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишмоқда. У кўпинча атрофидагилар унинг хато қилишини кутяпти, деб ҳис қилади. Бунинг оқибатида у руҳий эркинлигини йўқотиб қўяди, аслида эса унинг ўйин услубида хато қилиш ҳуқуқига эга бўлиш ҳаётий зарурат — фақат шундагина у ўзини тўлиқ кўрсата олади. Аммо агар сен ҳар бир адашганингдан сўнг танқидлар ёмғири ёғилишидан доимий равишда хавотирда яшасанг, қандай қилиб барқарор ўйин кўрсатиш мумкин?

Замонавий футболнинг муаммоси шундаки, мухлислар энди ўйинни тўлиқ томоша қилишмаяпти — ҳамма нарса хайлайтлар (энг қизиқарли вазиятлар) масаласига айланиб қолди. Гол урмадингми ёки ассист амалга оширмадингми — сени дарҳол омадсизга чиқаради. Бироқ биз, футболчилар, вазиятга бошқача қараймиз. Кюрасаога қарши ўйинни қайта кўриб чиқинг: Лерой мудофаада Киммихни суғурталаш учун тўлиқ тезликда 60 метрга орқага югурганига эътибор беринг. Ана шундай жиҳатларга жамоадошлари биринчи навбатда эътибор қаратишади», — дея Гюндоганнинг сўзларини келтиради Spiegel нашри.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Кюрасаони 7:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг