locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қиличбозлик. Сабля. Ўзбекистон 2 та бронза медални қўлга киритди

Озарбайжонда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари III ўйинларида қиличбозлик бўйича жамоавий баҳслар ўз якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қиличбозлик. Сабля. Ўзбекистон 2 та бронза медални қўлга киритди
photo: qilichbozlik

МДҲ давлатлари III ўйинларида — Ўзбекистон жамоалари яна шоҳсупада.
Бугун Озарбайжонда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари III ўйинларида қиличбозлик бўйича жамоавий баҳслар ўз якунига етди.

Қувонч билан айтамизки, Ўзбекистон қизлар сабля жамоаси —
Наргиза Жаксыбаева, Аякоз Жумамуратова, Салима Рузиева, Наргиза Утебаева ҳамда эркаклар шпагa жамоаси — Асилбек Ибодуллоев, Камронбек Исмоилов, Нурмуҳаммад Мўминов, Искандар Туришев муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритишди!

Якуний натижалар:
Эркаклар (Шпага):
1-ўрин — Россия
2-ўрин — Озарбайжон-1
3-ўрин — Ўзбекистон
3-ўрин — Беларусь

Қизлар (Сабля):
1-ўрин — Россия
2-ўрин — Озарбайжон-1
3-ўрин — Ўзбекистон
3-ўрин — Озарбайжон-2

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг