locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илдар Сакаев — «Машъал» ПФК бош мураббийи

Томонлар ўртасидаги келишув жорий йилнинг якунига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ильдар Сакаев — главный тренер ФК «Машал»
photo: Mash'al fk

Муборакнинг "Машъал" профессионал футбол клуби раҳбарияти жамоанинг келажакдаги стратегик режалари ва олдига қўйилган юқори мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Илдар Усманович Сакаевни бош мураббий этиб тайинлади. Томонлар ўртасидаги келишув жорий йилнинг якунига қадар амал қилади.

"Илдар Сакаев ўзбек футболида катта тажрибага эга бўлган, соҳанинг ички тизимини мукаммал биладиган мутахассислардан бири ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида "Навбаҳор", "Косонсойчи", "Сўғдиёна" каби жамоаларда ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида тўп сурган. Мураббийлик фаолиятида эса "Оқтепа", "Андижон" ва "Янгиер" каби клубларни бошқариб, мухлислар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. Айниқса, унинг "Андижон" клубидаги фаолияти давомида жамоани Про-лигадан Суперлигага олиб чиққани мураббийнинг юқори салоҳиятидан далолат беради.

Сўнгги йилларда Илдар Сакаев "Машъал" клуби тизимида спорт директори ва академия директори лавозимларида муваффақиятли меҳнат қилиб келди. У клубнинг ички муҳитини, академиядаги ёш иқтидорларнинг имкониятларини ва жамоанинг умумий стратегиясини жуда яхши билади. Айнан мана шу омиллар ва мураббийнинг бой тажрибаси унинг ушбу масъулиятли лавозимга тайинланишига асос бўлди. Янги бош мураббий олдига жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлаш, академия тарбияланувчиларини асосий таркибга интеграция қилиш ва мухлисларга ёқадиган мазмунли ўйин намойиш этиш вазифалари қўйилган.

"Машъал" ПФК жамоаси Илдар Усмановичга келгуси фаолиятида ва қўйилган мақсадларга эришишда улкан зафарлар тилайди", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг