Икер Касильяс Арбелоани танқид қилди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони ва сардори Икер Касильяс «қаймоқранглилар» бош мураббийи Альваро Арбелоани танқид қилиб чиқди.
«Ҳеч шубҳасиз, Арбелоа — «Реал»нинг замонавий тарихида ёшлар жамоасидан энг кўп кўтарилган (тарғиб қилинган) мураббийдир. Буни тушунтириш мумкин бўлган сабаблари бор, шунингдек, ҳозир айтиш ўринсиз бўлган бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Бироқ «Реал» кийиниш хонасига яқин бўлган ҳар бир киши буни яхши билади», — деди Касильяс.
Альваро Арбелоа 2026 йилнинг январ ойида «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа 23 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этди.
Испания чемпионатининг 33 та учрашувидан сўнг «Барселона» 85 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадриднинг «Реал» клуби эса каталонияликлардан 11 очко ортда қолиб, иккинчи поғонани эгаллаб турибди.