Йилдиз АПЛга йўл олиши мумкин. Унга топ клублар қизиқмоқда
Фото: Getty Images
Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Кенан Йилдизга Англия Премьер-лигасининг бир қатор грандлари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Манбага кўра, "Челси" ёзда 19 ёшли туркнинг 100 миллион евролик трансферини амалга ошириш учун кўп ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, "Арсенал," "Ливерпуль," "МЮ" ва "Ман Сити" каби жамоалар рақиблик қилмоқда. Ўз навбатида “Юве” ҳам туркиялик футболчини жамоада сақлаб қолишни истайди.