locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ихтиёр Тошпо‘латов — «Гулистон» футболчиси

«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Ихтиёр Тошпо‘латов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ихтиёр Тошпо‘латов — «Гулистон» футболчиси
photo: Guliston FK

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Ихтиёр Тошпо‘латов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.

Ўтган мавсумни Суперлигада «Хоразм» сафида ўйнаган 33 ёшли футболчи 2026 йилдан бошлаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Ихтиёр Тошпо‘латовнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 04.03.1993
Амплуаси: қанот ҳимоячиси
Ўйнаган жамоалари: «Машъал» (2011-2015), «Сўғдиёна» (2016-2018), «Динамо» (2019), «Металлург» (2020-2023), «Турон» (2022, ижара), «Бухоро» (2024), «Раҳматганч» (2024, Бангладеш), «Хоразм» (2025).

Ишонамизки, Тошпо‘латов «Гулистон» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг