Ихтиёр Тошпўлатов «Хоразм»ни тарк этди
Тошпўлатов Суперлига-2025да 25 та ўйинда майдонга тушган.
Фото: Хоразм ПФК
Суперлигада қолиш вазифасини уддалаган "Хоразм"нинг таркибида йўқотишлар давом этмоқда.
Sports24.uz маълум қилишича, клуб ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов жамоа билан хайрлашган.
31 ёшли футболчи келаси йилни бошқа жамоада ўтказади.
Маълумот учун, Тошпўлатов Суперлига-2025да 25 та ўйинда майдонга тушган.
Эслатма учун, “Хоразм” 2026 йилни Суперлигада ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист