ЙЧЛ. Ортида қолган турнинг рамзий жамоаси эълон қилинди
Аввалроқ Фермин Лопес 3-турнинг энг яхши футболчиси деб топилгани хабар қилинганди.
ФОТО: Getty Images
УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигасининг ҳафта рамзий жамоасини эълон қилди.
Дарвозабон: Гульелмо Вика́рио («Тоттенҳем»).
Ҳимоячилар: Нуну Мендеш («ПСЖ»), Габриэль Магальяэш («Арсенал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Дензел Дюмфрис («Интер»).
Яримҳимоячилар: Фермин Лопес («Барселона»), Феликс Немеча («Боруссия Д»), Ленарт Карл («Бавария»).
Ҳужумчилар: Энтони Гордон («Ньюкасл»), Горка Гурусета («Атлетик»), Деннис Ман («ПСВ»).
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони «ПСЖ» ҳисобланади. Парижликлар ўтган мавсум финалида «Интер»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Насрулло Каримов
Журналист