locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иброҳим Йўлдошев: Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди

Қишки селекция жараёнида “Бургутлар” сафига қўшилган ва янги шартнома имзолаган футболчилар орасида Иброҳим Йўлдошев ҳам бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иброҳим Йўлдошев: “Андижон” аъзоси эканлигимдан хурсандман”
photo: Andijon fk

Иброҳим Йўлдошев: “Андижон” аъзоси эканлигимдан хурсандман”

Қишки селекция жараёнида “Бургутлар” сафига қўшилган ва янги шартнома имзолаган футболчилар орасида Иброҳим Йўлдошев ҳам бор.

26 ёшли иқтидорли ҳимоячи бор эътиборини “Андижон” билан муваффақиятларга эришишга қаратган. Йўлдошев илк бор “Андижон” матбуот хизматига интервью берди.

- Иброҳим, "Андижон" клубига хуш келибсиз. Янги жамоа танловида музокаралар қандай кечди?

- Айтарли ноодатий жараён бўлмади. Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди. Жамоада кўришни исташини билдирди. Сўнгра Элбек ака алоқага чиқди. Кўришдик, гаплашдик. Элбек ака жамоанинг мақсадларини айтди, менга манзур бўлди. ОКМК билан шартномам борлиги сабабли Миржалол Қўшоқович билан кўришиб, хоҳиш ва истагимни билдирдим. Келишган ҳолда ОКМКни тарк этдим ва “Андижон” билан шартнома имзоладим. Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, ОКМК раҳбариятини шартномам бўла туриб мени хоҳиш ва истагимни инобатга олиб, мен томонга ён бошишгани учун раҳмат айтишни истайман. “Андижон” аъзосига айланганимдан хурсандман.

- Биламизки, илгари ҳам Самвел Бабаян билан бирга ишлагансиз ва яна йўлларингиз кесишди. Бабаян билан ишлашда сизга энг ёқадиган жиҳати нимада?

- Юқори амбиция ва максимум ишга бўлган садоқат.

- 2025-йил сиз учун нимаси билан ёдда қолди ва 2026-йилдаги асосий вазифангиз қандай?

- Ўтмиш ўтиб кетди. Келажак ҳали келмади. Бугун ўз ишимни сидқидилдан бажариб эртанги кунга тайёр бўлиш.

- Янги мавсумда интрига жуда баланд бўлиши кутилмоқда. "Андижон" ҳам медаллар учун курашади. Бу йўлда сиз ҳам жамоанинг бир бўлагига айланасиз. Шундай экан, нима кутяпсиз?

- Мухлислар тўла стадион ва ҳар бир ғалабани ишқибозларимиз билан нишонлаш. Андижон халқини хурсанд қилиш. Булар энг муҳими.

- "Бургутлар"га ўтишингиз фаолиятингизда нимани ўзгартиради, деб ўйлайсиз?

- Ҳаммаси яхшиликка. Буни ҳам бир ҳикмати бор. Боя айтганимдек, бугун мен “Андижон” жамоаси аъзоси эканимдан хурсандман.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг