Хвича Кварацхелия Роналду ва Месси ўртасида танлов қилди
ФОТО: Getty Images
Франциянинг ПСЖ клуби вингери Хвича Кварацхелия барча даврларнинг энг яхши футболчиси кимлиги ҳақида фикр билдирди.
“Криштиану Роналду ёки Лионель Месси? Менга Роналду жуда ёқади, лекин шуни айтишим керакки, Месси — бошқа сайёрадан”, — дейди Кварацхелия.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ҳозирда “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида жуда кўп совринларни қўлга киритган, жумладан, 2022-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист